Оториноларингология, болалар оториноларингологияси фан дастури Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти ва бакалавриат таълим йуналиши малака талабларига асосланган ҳолда тузилган. Ушбу дастур асосида замонавий педагогик технологияларни ўқитиш жараёнида кўллаган ҳолда талабани назарий маълумотидан оториноларингологик амалий кўникмаларни фантомларда бажаришга ўргатиб, орттирилган кўникмаларни замонавий тиббий технологиялар орқали клиник амалиёт билан уйғунлаштирган ҳолда кўллашга имкон яратади. Оториноларингология, болалар оториноларингологияси  фани ўқув режасининг клиник фанлар блокига таалуқли.