KLINIK ANATOMIYA 3-KURS 2 SEMESTR (DAVOLASH)KLINIK ANATOMIYA 3-KURS 2 SEMESTR (DAVOLASH)

Клиник анатомия фани доирасида инсон танаси ҳар бир соҳасининг қаватма-қават тузилишини, шу соҳада жойлашган муайян аъзо ва тузилмаларнинг голотопияси, скелетотопияси, синтопиясини, уларнинг шакли, тутган ўрни ва ўлчамларининг киши ёшига, жинсига, қоматининг тузилишига нисбатан ҳамда патологик жараёнлар натижасида ўзгаришини, аъзоларнинг қон билан таъминланиши, иннервацияси ва лимфа тизими хусусиятларини клиника эҳтиёжларига, айниқса хирургия клиникаси талабларига мувофиқ равишда баён қилишни, хирургия операциялари техникаси, уларни бажариш учун қўлланувчи асбоб-ускуналарни, шунингдек фаннинг тарихи ва ривожланиш истиқболлари масалаларини қамрайди ҳамда бўлғуси умумий амалиёт врачларига клиник фикрлаш, касаллик ва унинг белгиларини асослаш ҳамда даволаш усулларини танлай олиш учун замин яратиб беради.

Клиник анатомия (оператив хирургия ва топографик анатомия) фани “икки-яхлит” фан сифатида назарий ва клиник фанларни ўзаро боғлаган ҳолда умумий амалиёт врачларини тайёрлаш тизимида асосий ўринни эгаллайди. Фан дастурининг мақсади одам организмининг клиник (топографик) анатомиясини индивидуал, жинсий, ёшга боғлиқ ҳолда ўзгариши хусусиятларини, аъзоларга оператив очиб кириш йўлларини, асосий оператив аралашувлар бажарилиши техникасини, уларга кўрсатмалар ва қарши кўрсатмаларни, замонавий хирургия операцияларининг техникасини асослаб бериш учун, организмнинг хирургия аралашувига кўрсатадиган реакцияси масалаларини ўргатишга қаратилган. Фан шифокорларни тайёрлаш тизимида асосий ўринларнинг бирини эгаллайди.

Болон жараёни талабларига кўра, ўқув жараёни модул тизими асосида олиб борилади. Шунга кўра, оператив хирургия ва топографик анатомия фанининг дастури клиника талабларига мос равишда одам организмини соҳаларга ажратиб ўрганиш негизида топографоанатомик маълумотларни ҳам нормал, ҳам маълум бир патологиялар шароитида кўриб чиқишни назарда тутади.