Спорт тиббиётида янгича ёндашув фани спорт тиббиёти амалиётида юқори малакали  мутахассислар тайёрлаш жараёнида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчи шахсларнинг саломатлигини сақлаш ва мустахкамлаш, яъни уларда касалликлар ва патологик ҳолатларни даволаш ва профилактикасини ўтказиш, спорт ва жисмоний тарбия усуллари ва воситаларини рационал қўлланилишига кўмаклашиш, юкламадан кейинги тикланиш жараёнларини оптимизациялаш, иш қобилиятини ошириш ва ҳаётининг ижодий даврининг фаоллигини узайтиришда катта аҳамиятга эгадир, шунингдек машғулотларни тузишда спортчининг шахсий хусусиятларига қараб машғулотларга кўмаклашишни,  жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларни саломатлигини, функционал ҳолатини ўрганиш, касаллик сабабларини аниқлаш, жисмоний машғулотларни нотўғри ташкил қилинганлиги оқибатида спортчилар саломатлигида юз берадиган ҳар хил патологик ҳолатларни эрта аниқлашни, хар хил ёш ва жинсга мансуб бўлган шахсларда тиббий педагогик назоратни олиб боришни ўрганади.