1 курс

Даволаш иши таьлим йўналишининг 1- курс талабалари учун “Тиббиёт касбига кириш” фанининг ишчи дастури Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти ва бакалавриат таълим йўналиши малака талабларига асосланган ҳолда тузилган. Ушбу дастур асосида замонавий педагогик технологияларни ўқитиш жараёнида қўллаган ҳолда, талабани назарий маълумотидан бошланғич амалий кўникмаларни фантомларда бажаришга ўргатиб ва орттирилган кўникмаларни замонавий тиббий технологиялар орқали клиник амалиёт билан уйғунлаштирган ҳолда қўллашга имкон яратади.

Клиник тиббиётга ва тиббиёт касбига кириш фани бўлажак мутахассисни тайёрлашнинг илк босқичи хисобланади. Талабалар томонидан бемор муаммоларини аниқ тасаввур қила олиш бемор парваришига ёрдам беради.

Тиббиёт касбига кириш фани ўқув режасининг клиник фанлар блокига таалуқли.

Фанни ўқитиш учун биология, одам анатомияси, кимё фанлари назарий замин бўлиб хизмат қилади. Клиник тиббиётга ва тиббиёт касбига кириш фани кейинчалик ички касалликлар пропедевтикаси, болалар касалликлари пропедевтикаси, умумий хирургия ва болалар хирургияси фанлари учун назарий замин бўлиб хизмат кўрсатади.

Фанининг мақсад ва вазифалари

Юқумли касалликларда ҳамширалик иши мақсади -  беморлар саломатлигини яхшилаш  учун зарур бўлган сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш билим ва кўникмалар (компетенциялар)ни шакллантириш.

Фаннинг вазифалари – уни ўрганувчиларга:

•         беморларни стационар даволаш тизимида парвариш қилишни ўргатиш;

•         даволаш муассасаларидаги режимни ўргатиш;

•         деонтология ва этика тамойилларини сингдириш;

•         стационарда даволаниш давомида беморларга санитар ишлов бериш қоидаларини ўргатиш;

•         анропомерия, термометрия усулларини ўргатиш;

•         энг кўп тарқалган касалликлар билан даволанаётган беморларни дифференциал тарзда парвариш қилишни ўргатиш;

•         касаллик тури ва оғирлик даражаси, беморнинг ёшига қараб овқатлантиришни ўргатиш;

•         дори воситаларини қабул қилиш усуллари ва йўлларини ўргатиш;

•         тиббий муолажаларни бажариш техникасини ўргатиш;

•         беморларни тезкор ва режали операцияларга тайёрлашни ўргатиш;

•         жонлантириш бўлимида даволанаётган ва жонлантириш бўлимидан чиққан беморларни парвариш қилишни ўргатиш;

•         хаёт учун ҳавфли холатларда (юракнинг тўхташи, нафас олишнинг бузилилши, қон кетиши, захарланиш, куйиш, совуқ қотиш, аспирация) беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишни ўргатиш;

•         лаборатор текширув учун биологик материалларни тўплашни ўргатиш;

•       парваришнинг замонавий усуллари тўғрисидаги илмий адабиётлардан фойдаланишни ўргатиш.


Уход за больным представляет собой самостоятельную дисциплину и в широком смысле охватывает многие аспекты помощи больным. Это и классические приёмы наблюдения за больными (оценка общего состояния, антропометрические исследования, отслеживание параметров дыхания, кровообращения и т.д.), и хорошо известные инъекции, вливания, промывания, зондирования, и вопросы организации и проведения лечебной и профилактической помощи населению.